Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутдаги газ қуйиш шохобчасида газ ташувчи машина портлаб кетди. Икки киши вафот этди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган газ қуйиш шохобчаларининг бирида газ ташувчи махсус машина портлаб кетган. Оқибатда икки киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 14 июнь куни соат 17:40 ларда фуқаро А. бошқарувида бўлган, суюлтирилган газ ташувчи «ЗИЛ-138 ГБА СНГ» русумли махсус автомашина Ургут туманининг Кенагас маҳалласи ҳудудида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасига газ тушираётган вақтида портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва газ шохобчасининг бир нафар ишчиси воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари «ЗИЛ-138 ГБА СНГ» автомашинаси батамом яроқсиз аҳволга келган.
Ҳозирда ҳодиса сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилоятида «Ласетти»нинг газ баллони портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Самарқанддаги «метан заправка»да машина газ баллони портлаб кетди
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025