Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда раҳбарлар қон топшириш хайрия тадбирида иштирок этишди
14 июнь – бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан вилоят қон қуйиш марказида «Қон топширинг, дунёда ҳаёт давом этсин!» шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.
Унда раҳбарлар ҳам иштирок этди. Жумладан, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъат Салаев, Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иноят Ҳажиев ва ўринбосарлари беғараз қон топширишди.

2020 йилда Хоразм вилоятида 12 243 донор 6 277 литр қон топширган. Ундан 2582 литр янги музлатилган плазма, 2917 литр эритромасса, 289 доза криопреципитат, 549 доза тромбоконцентрат ва бошқа қон таркибий қисмлари тайёрланган.
Қон қуйиш марказига кунига 100 га яқин фуқаролар мурожаат қилмоқда. Улардан юқумли касалликлар қайд қилинмаган, соғлом фуқароларга қон топширишга рухсат берилади. Ҳар куни 60 га яқин мурожаатчидан қон олиниб, қон компонентлари тайёрланади.

Хайрия тадбири июнь ойининг охирига қадар давом этади.
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025