Хитой рақамли валютани маош тўлашда синаб кўрди
Маҳаллий ҳокимиятнинг билдиришича, мазкур технология билан маош тўлаш жараёни тезлашган ва шаффофлашган.
Хитой халқ банки Сюнъан районида маошларни тўлаш учун миллий рақамли валютани (CBDC) синаб кўрди. Бу ҳақда СoinDesk ёзмоқда.
Сюнъан ҳокимиятининг хабар қилишича, миллий рақамли валютада маошларни тўлаш бўйича синовда марказий банк ҳудудий бўлими, Bank of China филиали ва Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар комиссияси қатнашган.
Маошлар блокчейн асосидаги махсус платформа ёрдамида ишчиларга тарқатилган.
Маҳаллий ҳокимиятнинг билдиришича, мазкур технология билан маош тўлаш жараёни тезлашган ва шаффофлашган.
Миллий рақамли валютани ишлаб чиқиш Хитой халқ банки томонидан 2014 йилда ички гуруҳ тузилишидан бошланганди.
Хитой расмийлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2018 йилда Нью-Йоркда бўлиб ўтган ахборот технологиялари соҳасига бағишланган конференциясида Хитой рақамли валютаси қандай ишлаши ва унинг келажагини сунъий интеллект ва робототехника ютуқлари билан баҳолаганди.
Хитой халқ банки маълумотларига кўра, CBDC бир сонияда камида 250 мингта транзакцияларни амалга оширади ва охирги бир йилда Хитойда рақамли валюта билан савдо қилиш улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда ошган.
Мавзуга оид
22:52 / 24.11.2024
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
16:48 / 24.11.2024
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
02:02 / 24.11.2024
Канада Мудофаа вазирлиги Хитойни Арктикада разведка маълумотларини тўплашда айблади
22:37 / 23.11.2024