Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг 30га яқин қирувчи самолёти Тайван яқинидан учиб ўтди
Маълумот берилишича, авиагуруҳ 14та J-16, олтита J-11 қирувчи ва тўртта H-6 бомбардимончи ҳамда разведка самолётларидан иборат бўлган.
Тайван ҳукумати сешанба куни Хитой ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли 28та самолётдан иборат авиагуруҳ Тайван яқинидан учиб ўтганини маълум қилди, деб хабар берди «Никкэй» нашри.
Маълумот берилишича, авиагуруҳ 14та J-16, олтита J-11 қирувчи ва тўртта H-6 бомбардимончи ҳамда разведка самолётларидан иборат бўлган.
Бунгача Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларидан иборат энг катта гуруҳ – 25та самолёт 12 апрелда ушбу ҳудуддан учиб ўтганди.
«Никкэй»нинг ёзишича, Хитой ҳарбий самолётлари G7 саммитида Тайванда тинчлик ва барқарорликни сақлашга чақирилган баёнот қабул қилинганидан сўнг учиб ўтган.
Мазкур баёнотдан сўнг Хитой «катта еттилик» давлатлари раҳбарларини «сиёсий манипуляциялар»да айблаганди.
Мавзуга оид
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025