Ўзбекистон | 20:28 / 16.06.2021
3086
1 дақиқада ўқилади

Android-смартфонларда Ўзбекистондаги эҳтимолий зилзилалар ҳақида огоҳлантирувчи функция пайдо бўлади

Хабар қилинишича, Android операцион тизимида олтита янги функция ишга тушади.

Фото: TASS/Zuma/Jaap Arriens

Google компанияси Android тизимидаги янги функциялар ҳақида маълумот берди.

Хабар қилинишича, Android операцион тизимида олтита янги имконият пайдо бўлади. Қурилмалар фойдаланувчиларни зилзилалар тўғрисида огоҳлантиради – илгари Янги Зеландия ва Грецияда йўлга қўйилган функция эндиликда Туркия, Филиппин, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам ишга тушади.

Яна бир янгиланиш Android Auto иловасининг модернизацияси бўлади. 

Бундан ташқари, муҳим хабарларни белгилаб қўйиш, инглиз, испан ва португал тилларидаги матнларда эса хабар мазмунига мос эмодзиларни автоматик танлаш функцияси пайдо бўлади.

Овозли буйруқ билан ишга тушириш мумкин бўлган иловалар сони ошади. 

Android учун янгиланишлар айнан қачондан тақдим этилиши маълум қилинмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид