Жаҳон | 15:39 / 16.06.2021
5816
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус АҚШга 2019 йил декабрда кириб келган – олимлар

 Қайд этилишича, 50та штатда олинган 24 мингдан ортиқ қон намуналаридан тўққизтасида SARS-CoV-2 антитаналари топилган.

АҚШ миллий саломатлик институти (NIH) олимлари 2020 йил 7 январда олинган қон намуналарида COVID-19 бўлганлигини аниқлашди. Бу эса вирус АҚШда 2020 йил декабри охирларида пайдо бўлгани ҳақида тахмин қилишга имкон беради, деб ёзади Axios.

Қайд этилишича, 50та штатда олинган 24 мингдан ортиқ қон намуналаридан тўққизтасида SARS-CoV-2 антитаналари топилган.

Тадқиқот ҳаммуаллифи Шери Шуллининг сўзларига кўра, тадқиқот вируснинг келиб чиқиши тўғрисида маълумот бермайди – экспертлар қон намунаси топширганларнинг АҚШдан ташқарига чиққанлиги ёки хорижда бўлганлар билан мулоқот қилганлигига аниқлик киритмаган.

Worldometers порталининг маълумот беришича, АҚШ коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Мамлакатда бугунга қадар 34,3 миллионта касаллик юқтириш ва 615,7 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Мавзуга оид