Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ўқитиш бўйича бепул онлайн платформа ишга туширилади
Платформа талабалар ва мутахассисларга молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, халқаро ҳамда миллий сертификатларни олиш учун тайёргарлик кўришга кўмаклашади. Олинган билимларни амалда қўллаш ва халқаро талабалар асосидаги молиявий ҳисоботларни мустақил туза олиш кўникмасини шакллантиради.
29 июндан бошлаб Молия вазирлиги ва аккредитациядан ўтган ўқув марказлари ҳамкорлигида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) ўқитиш бўйича иккинчи онлайн ўқув платформаси ишга туширилмоқда. Вазирлик хабарига кўра, курсларнинг биринчи босқичи ноябргача веб-семинарлар шаклида ўтказилади ва учта ўқув модулини ўз ичига олади.
Мазкур босқичда талабалар ва барча соҳа мутахассисларига соҳанинг билим ва кўникмаларини тасдиқловчи бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича халқаро ҳамда миллий сертификатларни олиш учун тайёргарлик кўришда кўмаклашилади. Ўз навбатида олинган билимларни амалда қўллаш ва халқаро талаблар асосидаги молиявий ҳисоботларни мустақил туза олиш кўникмалари шакллантирилади.
Платформада бюджет ҳисоби ва ҳисоботи соҳасида халқаро стандартларни (IPSAS) жорий этиш кўникмалари ҳам таъминланади.
Маълум қилинишича, ўқув машғулотларини муваффақиятли тугатган тингловчилар молиявий ҳисоб ва ҳисоботни тузишга доир:
- корхонанинг молиявий ҳисоботини тузишда ҳисоб юритишнинг асосий халқаро тамойилларини амалда қўллаш;
- ҳисоботларнинг мунозарали масалаларини ҳал қилишда профессионал ёндашиш кўникмаларини эгаллаш;
- МҲХС бўйича "Молиявий ҳисобот" имтиҳонини топширишга пухта тайёргарлик кўриш билим ва кўникмаларига эга бўлишади.
Мазкур онлайн ўқув платформасидан фойдаланиш имконияти:
- «МҲХС асослари» курсини муваффақиятли тугатган;
- молиявий ҳисоб соҳасида халқаро тан олинган сертификатлар, аудитор, ички аудитор, солиқ маслаҳатчиси сертификатлари, «МҲХС асослари» курси бўйича олинган сертификатларга эга шахсларга тақдим этилади.
Маълумот учун, 2020 йил сентябр ойида «МҲХС асослари» бўйича ўзбек ва рус тилларида бепул онлайн ўқув платформалари ишга туширилган эди. Ҳозирга қадар ушбу таълим платформаларидан 13 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Мазкур бепул онлайн ўқитиш платформалари 2025 йилга қадар ҳар йили янгиланиб боради.
Мавзуга оид
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022
“Битта вазирлик ҳамма вазирлик устидан қўриқчи бўлиб тургани билан иш битмайди” — Тимур Ишметов вазирликлар бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаши ҳақида
15:14 / 21.11.2022