Жамият | 22:06 / 16.06.2021
1687
2 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги Регистон майдонида Бизнес марафоннинг навбатдаги тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Бугун, 16 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида юртимиздаги бир қатор етук тадбиркорлар иштирокида Бизнес марафон ўтказилмоқда. Ушбу тадбир Ёшлар ишлари агентлиги, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси, МFaktor ва вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган.

Маълум қилинишича, Регистон майдонида ўтказилаётган тадбирда юртимизда ўз лойиҳалари билан муваффақиятли ишлаётган бир қатор тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Жумладан:

Ҳасан Мамасаидов – «Dekos.uz», «MFaktor» асосчиси;

Ҳусан Мамасаидов – «Mfaktor» асосчиси;

Темур Адҳамов – «Najot ta’lim» ўқув маркази асосчиси;

Умиджон Ишмуҳаммедов – «Edu-action» таълим маркази асосчиси;

Ферузбек Аллаев –«Asaxiy.uz» интернет дўкони асосчиси;

Шерзод Бекназаров – «Yaskanamu», «Alvon» брендлари асосчиси;

Раҳмад Собиров – «Sobirovs Law Firm» (Канада) юридик фирма асосчиси;

Жаҳонгир Пўлатов – «Cambridge» ўқув маркази, «Selfmade» лойиҳаси асосчиси;

Аброр Бахтиярович – «Xalqaro kasb maktabi» ва «ZAK production» асосчиси;

Шаҳзод Баҳодиров – «Thompson school» ўқув маркази асосчиси;

Муҳаммад Али Эшонқулов – «Biznes Kvadrat» va «Yuksalish» лойиҳалари асосчиси Самарқандга келган.

Қайд этилишича, мазкур Бизнес марафон Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бўлиб ўтмоқда. Самарқандгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий вилоятларида ҳам муваффақиятли ўтказилган.

Таъкидланишича, мазкур Бизнес марафонда қатнашаётган тадбиркорлар шу соҳага қизиқадиган ёшларга ўз тажрибалари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан муваффақиятли шуғулланишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маслаҳатларини беришади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тадбиркорликка қизиқадиган ёшларга далда бериш учун ташкил этилган бўлиб, у жорий йил апрель ойидан бошлаб мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид