Ўзбекистон | 10:17 / 16.06.2021
2838
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги синовдан ўтказилади. Аҳолидан эҳтиёткор бўлиш сўралди

Тошкент шаҳрида 2021-2022 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида, «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан 2021 йилнинг 21 июнидан 16 июлигача иссиқ сув бўйича истеъмолчиларни чегараламаган ҳолда, иссиқлик тармоқлари механик чидамлилиги ва зичлиги (юқори босимда) синовдан ўтказилади.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, иш жараёнида иссиқлик тармоқлари қувурларида шикастланишлар бўлиши мумкин. Йўлларнинг қатнов қисмига ва пиёдалар йўлига иссиқ сув сачраши мумкин. 

“Шу боис, ҳайдовчилар ва пиёдалар, маъмурий ва турар жой биноларидаги аҳолимиздан эҳтиёткор ва эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Ҳокимлик ноодатий ҳолатлар сезилса, (78) 129-01-85 телефони орқали маълум қилишни сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид