Ўзбекистон | 10:36 / 17.06.2021
18431
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 400га яқин, яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 400га яқин касалланиш ҳолати қайд этилиб, 300га яқин бемор тузалгани ва яна 2 нафар бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 16 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104834 (+371) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бу 12 май кунидан буён энг юқори кўрсаткич бўлди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 8 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 21 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 40 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 27 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 19 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 39 нафари Тошкент вилоятида,
  • 170 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Жиззах вилоятида 16 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 19 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 34 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 46 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 100623 (+295) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 713 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3498 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид