Ўзбекистон | 08:56 / 17.06.2021
11522
2 дақиқада ўқилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди

Фото: KUN.UZ

“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

2021 йил 1 сентябргача очиқ маълумотлар портали давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинади.

2021 йил 1 августгача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида ва Порталда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси ишга туширилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди. Агентлик, жумладан:

  • давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларни Интернетга жойлаштириш мажбуриятлари ҳисобини юритади;
  • мурожаатлардан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни “Mening fikrim” веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқаради.

“Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

2021 йил 1 декабрдан:

  • йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;
  • қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:
  • Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;
  • тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.

Фармон лойиҳасидаги қуйидаги таклифлар қабул қилинмади:

  • республикадаги ҳар қандай бино ва иншоотларнинг мулкдори ёки эгаси тўғрисидаги маълумотлар, мазкур бино ва иншоотларнинг манзилини киритиш орқали билиш электрон интерактив хизматини ишга тушириш;
  • “автомобиль тарихи” тўғрисидаги маълумотлар, автомототранспортлар бериладиган рўйхатдан ўтказиш миллий давлат рақами белгилари, автотранспортлар рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаларининг серия ҳамда рақамини киритиш ва ҳақ тўлаш орқали аниқлаш электрон интерактив хизматини ишга тушириш. 

Мавзуга оид