Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда бир кунда 3 та ҳокимга ўринбосар тайинланди
Бугун Қорақалпоғистоннинг Хўжайли, Тахиатош ва Мўйноқ туманлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди. Булар ҳақида ҳокимларнинг ахборот хизмати ходимлари хабар беришди.
Тахиатош тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Хамидулла Махалов тайинланди. У бунчага тумандаги «Спецсигнал» МЧЖда техник муҳандис бўлиб ишлаган.

Анвар Кутлумуратов Хўжайли тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар МИБнинг Чимбой тумани бўлими раҳбари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, бугун Мўйноқ тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига Амин Ержанов тайинланди. У бундан олдин ушбу бўлим раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг ўринбосари тайинланганди.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025