Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда сохта ҳокимият вакили 6700 доллар эвазига ярим сотих ер олиб бермоқчи бўлди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманида ярим сотих ерни 6700 АҚШ доллари эвазига олиб бермоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.С. «Х.» МЧЖ раҳбарига ўзини туман ҳокимлиги ходими сифатида таништириб, унга туман тиббиёт бирлашмаси ёнидан савдо дўкони қуриш учун ярим сотих ер майдони олиб беришни ваъда берган. Сўнг 6 700 доллар олиб, шундан 3 000 долларни ўз ихтиёри билан қайтаргани ҳолати процессуал расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025