Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳрида 700 метр узунликдаги кўприк қурилади
Андижон шаҳрида яна бир йирик лойиҳа – Бобур шоҳ кўчасининг икки қисмини боғлайдиган ва Марказий темир йўл вокзали устидан ўтадиган, 700 метр узунликдаги кўприк бунёд этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Андижонда фаоллар билан бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилди.
Бунинг натижасида масофа 5 километрга, вақт сарфи эса 25 фоизга қисқаради.
Шунингдек, вилоятда жорий йил 162 миллиард сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан, 460 километр ичимлик суви, 23 километр канализация тармоғи, 95 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади. Натижада, 117 та маҳалладаги 200 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади ва 37 минг аҳоли канализацияга уланади.
Мавзуга оид
12:55 / 21.04.2025
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
18:09 / 13.09.2024
Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди
14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас
12:19 / 10.09.2024