Ўзбекистон | 23:40 / 19.06.2021
11290
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади

18 июн куни Эронда президент сайловларида овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. 

Иброҳим Раисий / Фото: Getty Images

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон Ислом Республикаси президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

«Давлатимиз раҳбари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дўст Ўзбекистон ва Эрон халқларининг манфаатлари йўлида янада ривожланишига ишонч билдирди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 июн куни Эронда президент сайловларида овоз бериш жараёни бўлиб ўтди

Сайловларда мамлакатда қабул қилинувчи қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича кенгаш котиби Муҳсин Ризоий, олий суд раиси Иброҳим Раисий, парламент раиси ўринбосари Амир Ҳусайн Қозизода Ҳошимий ва марказий банкнинг собиқ раҳбари Абдулнаср Ҳимматий иштирок этди. Иброҳим Раисий 17,6 миллиондан ортиқ овоз тўплаган ҳолда ғолиб бўлди.

Эрон президенти 4 йиллик муддатга сайланади. Сайловларда ғалаба қозониш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаш лозим. Агар номзодлардан бирортаси бундай натижага эриша олмаса, унда сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид