60 евро консуллик тўлови, ўзбекистонликлар учун имтиёзлар – Беларус визасини олиш тартиби ҳақида
UzbekLife учун тайёрланган ушбу мақолада Беларус Республикаси визаси турлари, уни олиш тартиби ҳамда визага қўйилган турли хил чекловлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берамиз.
Кириш визасини бериш тартиби
Беларус Республикаси визасини олиш учун консуллик йиғими ундирилади. 2017 йил 1 январдан бошлаб консуллик тўлови ставкаси 60 евро миқдорида белгиланган. 14 ёшга тўлмаган чет элликлар консуллик йиғимидан озод қилинган.
Беларус Республикаси визалари
Мамлакатга қуйидаги кириш визалари мавжуд:
- B - транзит, 2 кун давомида амал қилади;
- C - қисқа муддатли, амал қилиш муддати 90 кунгача;
- D - узоқ муддатли, 90 кундан ортиқ муддат.
Кириш визасини олиш учун хорижлик шахс Беларус Республикасининг кириш визаларини бериш органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- тасдиқланган шаклга мувофиқ бланкадаги виза сўровномасининг бир нусхаси;
- битта фотосурат (35 х 45 мм ҳажмдаги, юз тўлиқ кўринган, юқори сифатли тиниқликда, сиёҳсиз, 70-80 фоиз вертикал расм ўлчамлари юзни эгаллаши керак, расм ишланган муддат 6 ойдан ошмаслиги керак);
- чет элга чиқиш учун ҳужжат.
Кириш визасини бериш учун чет элликларнинг илтимосномасига биноан қарор консуллик мансабдор шахси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, ўтказилган текширув натижалари ва интервью натижалари асосида 5 иш куни (шошилинч равишда – 2 иш куни) ичида ариза топширилган пайтдан эътиборан қабул қилинади ва якуний ҳисобланади.
Консуллик мансабдор шахс визанинг амал қилиш муддатини қисқартиришга, аризани кўриб чиқиш муддатини давом эттиришга ҳақлидир. Консуллик мансабдор шахси визанинг рад этилиш сабабларини кўрсатиши шарт эмас. Виза рад этилганда, виза сўровини кўриб чиқиш учун консуллик тўлови қайтарилмайди.
Чет элликларнинг Беларус Республикаси ҳудудида қолиш муддатини узайтириш учун чет эл фуқароси рўйхатдан ўтган жойидаги фуқаролик ва миграция бўлимига қуйидагиларни олиш учун мурожаат қилиш керак:
- Чиқиш визаси;
- Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ва агар керак бўлса, чиқиш-кириш визаси.
Сафар мақсадлари ва тегишли виза тоифалари
Мазкур мамлакатга сафарнинг мақсадига қараб, қуйидаги визалар тоифалари тақдим этилади:
- дипломатик;
- хизмат;
- бизнес сафар;
- спорт, маданий, илмий, таълимий тадбирлар ва амалиётларда иштирок этиш;
- гуманитар дастурларни амалга ошириш, шу жумладан, хорижий бепул ёрдам кўрсатиш, болаларни соғломлаштиришни ташкил этиш, беғараз ишларни амалга ошириш;
- диний алоқаларни мустаҳкамлаш;
- журналистик фаолият;
- хусусий бизнес;
- ўқиш;
- иш;
- туризм;
- доимий яшаш учун.
Туризм мақсадида кириш учун виза
Туристик визани ўзингиз мустақил олишингиз мумкин. Бунинг учун Республикада рўйхатдан ўтган сайёҳлик компаниясининг таклифномаси бўлиши керак. Таклифномада сизни таклиф қилаётган компания ҳақидаги маълумотлар (ном, манзил, лицензия рақами) ва сиз ҳақингизда (исм, паспорт маълумотлари, мамлакатда бўлиш муддати), шунингдек, сиз буюртма қилган ва тўлаган хизматлар бўлиши зарур. Ушбу ҳужжатлар компания директори томонидан имзоланган ва компания муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Беларус Республикасининг элчихонаси ёки консуллик идорасига мурожаат қилганингизда, сизда амалдаги паспорт, виза учун ариза, Беларус Республикасида рўйхатдан ўтган сайёҳлик компанияси таклифномаси ва албатта, консуллик божини тўлаш учун пул бўлиши керак. Консуллик йиғими миқдори виза турига (индивидуал, гуруҳ) ва фуқароликка боғлиқ.
Кириш учун виза беришни рад этиш
Беларус давлати қадимдан меҳмондўстлиги билан машҳур. Бироқ, айрим ҳолларда, мамлакат қонунларига мувофиқ, элчихона ва консуллик идоралари чет эл фуқаросига кириш визасини беришдан бош тортишга мажбур. Бу ҳолда виза берилган тақдирда ҳам, чегара хизмати ходимлари чет эл фуқаросини Беларус Республикасига маълум ҳолатларда киритмаслик ҳуқуқига эга.
Бунинг олдини олиш учун чет эл фуқаросига қайси ҳолларда виза олиш ёки Беларус Республикасига кириш тақиқланганлигини билишингиз керак. Қуйида келтирилувчи муайян вазиятлар виза беришни рад этиш учун асос бўла олади:
- Хорижлик шахс давлат чегарасини кесиб ўтиш қоидаларини ёки божхона қоидаларини бузган бўлса. Аммо, агар ушбу ҳуқуқбузарлик бартараф этилса, чет эл фуқаросига мамлакатга киришга рухсат берилиши мумкин;
- Чет эл фуқароси Беларусда ёки бошқа мамлакатда жиноят содир этганлиги учун судланган ва судланганлиги олиб ташланмаган ёки бекор қилинмаган бўлса;
- Чет эл фуқароси Беларус Республикасида бўлганида бир йил ичида 2 ва ундан кўпроқ маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, жавобгарлик муддати ҳали тугамаган бўлса;
- Хорижлик шахс Беларус Республикасида бўлганида маъмурий жавобгарликка тортилган, жаримага тортилган ва жаримани ўз вақтида тўламаган бўлса;
- Чет эл фуқароси Беларусда бўлиш харажатларини қоплаш учун зарур бўлган маблағга эга эканлигини тасдиқлай олмаса ёки кейинчалик ушбу керакли миқдорга эга бўлишига кафолат бера олмаса;
- Чет эл фуқаросининг аввалги ташрифи пайтида унинг вақтинча бўлиш муддати тугаган бўлса;
- Элчихона ва консуллик идоралари ходимлари, шунингдек, чегара хизмати ходимлари чет эллик шахснинг вақтинча бўлиш муддати тугаганидан кейин республикада қолиши мумкинлиги ҳақида шубҳаларга эга бўлса.
Божхона расмийлаштируви, божхона тўловлари ва бошқалар
Беларус Республикасига кириш ва чиқишда божхона расмийлаштируви, шунингдек, тўлов олинмайдиган товарлар тури ва миқдори тўғрисида Беларус Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий сайтида батафсил маълумот келтириб ўтилган. Унга асосан, қуйидаги товарлардан божхона тўловлари олинмайди:
- Божхона иттифоқининг божхона ҳудудига багажда олиб кириладиган транспорт воситаларидан ташқари, шахсий фойдаланиш учун товарлар;
- Божхона қиймати 1500 еврога тенг бўлган ва умумий вазни 50 килограммдан ошмайдиган шахсий фойдаланиш учун маҳсулотлар;
- 3 литрдан кўп бўлмаган спиртли ичимликлар ва пиво;
- 50 та сигара (сигарета) ёки 250 грамм тамаки ёки умумий оғирлиги 250 граммдан ошмайдиган ассортиментда кўрсатилган маҳсулотлар,
- Божхона қиймати 25000 АҚШ долларидан ошмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар;
- Умумий қиймати 10000 АҚШ долларидан ошмайдиган нақд пул маблағлари (нақд пулнинг бир марталик импорти (экспорти) ушбу умумий суммадан, яъни 10000 АҚШ долларига эквивалент миқдоридан ошганда олиб келинган нақд пулларнинг барчаси учун йўловчи божхона декларациясини топшириш орқали ёзма равишда божхона декларациясига киритилиши керак);
- Камералар, видеокамералар, божхона иттифоқининг божхона ҳудудида вақтинча бўлиш даврида фойдаланиш учун зарур бўлган миқдорда уларга тегишли бўлган 1 бирликдан кўп бўлмаган миқдорда;
- Радиоприёмниклар, флеш-плеэрлар божхона иттифоқининг божхона ҳудудида вақтинча бўлиш даврида фойдаланиш учун зарур бўлган миқдорда уларга тегишли бўлган 1 бирликдан кўп бўлмаган миқдорда;
- Уяли телефонлар 2 донадан кўп бўлмаган миқдорда;
- Портатив шахсий компьютерлар (ноутбуклар) 1 донадан кўп бўлмаган миқдорда.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Беларус Республикасига кириш/чиқиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Беларус визаларини расмийлаштирмасдан Беларус Республикасига киришлари, чиқиб кетишлари ва транзит қилишлари мумкин. Беларус Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси фуқароси, қоида тариқасида, қуйидагиларга эга бўлиши керак:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги биометрик паспорти;
- Тўлдирилган миграция картаси шакли;
Шунингдек, мажбурий тиббий суғурта шартномасининг ёки хорижий суғурта ташкилоти билан тузилган тиббий суғурта шартномасининг бўлиши Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Беларус Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтишда мажбурий эмас.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Беларус Республикасига бир ойдан кам муддатга киришда ҳар бир қолиш куни учун Беларусда ўрнатилган базавий миқдорнинг 2 бараварига тенг ҳажмда маблағга эга бўлиши керак. Беларус Республикасига бир ойдан кўпроқ муддатга киришда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари базавий миқдорнинг камида 50 бараварига тенг миқдордаги маблағга эга бўлишлари керак.
Маълумот учун: 2018 йил 1 январдан бошлаб базавий қиймат мос равишда 24,5 беларус рублини ташкил этади, мос равишда базавий қийматнинг 2 баравари – 49 беларус рубли, 50 баравари – 1225 беларус рублини ташкил этади.
Давлатбек Асадов тайёрлади
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
18:48 / 05.11.2024
Green Card учун онлайн рўйхатдан ўтиш 2 кунга узайтирилди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
19:19 / 23.10.2024