Жамият | 23:06 / 20.06.2021
16226
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда юк машинаси билан тўқнашган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи вафот этди

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Музработ туманида Nexia-3 рўпарасидан келаётган юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетган.. Оқибатда унинг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 июнь куни соат 4:30ларда Музработ тумани «Сополлитепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 4К 626 автомобиль йўлининг 30-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

«Сополлитепа» маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган Б.Р. ўз бошқарувидаги давлат рақами бўлмаган Nexia-3 автомашинаси билан «Навбаҳор-Қўнғирот» йўналиши бўйлаб харакатланиб бориб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Сўнг, рўпарадан харакатланиб келаётган Ў.Д. бошқарувида бўлган «CHACMAN» русумли юк машинасининг йўлига чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган. Оқибатда Nexia-3 машинасида ёнғин чиққан ва унинг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ёнғин туфайли Nexia-3  жиддий шикастланган. 

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Музработ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид