Ўзбекистон | 17:53 / 21.06.2021
4017
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 120 ўринли янги  “Саховат” уйи фойдаланишга топширилди

Президент танқидидан сўнг эски “Саховат” уйи янги ва замонавий кўринишга келтирилди.

Бундан 4 ой муқаддам, президент “Саховат” уйида яшовчи кексалар билан мулоқот қилган эди. Суҳбат чоғида уларга замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган янги бино қуриб берилишини айтган эди. 

Мана, роппа-роса 4 ой ўтгач,  Наманган шаҳрининг “Орзу” маҳалласида янги “Саховат” уйи қуриб битказилди. 1 гектар ер майдонни эгаллаган ушбу даргоҳ 120 ўринга мўлжалланган.

Янги “Саховат” интернат уйида яшовчилар учун 4 та коттеж қурилган бўлиб, ҳар бир яшовчига алоҳида хоналар ташкил этилган. Ҳар бир коттежда муолажа ва физиотерапия хоналари бор. 

Бундан ташқари, тренажёр заллари, сув ҳавзаси, замонавий ошхона, кутубхона ва яшовчилар бўш вақтларида кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш заллари ташкил этилган.

 

Мавзуга оид