Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
Охирги бир неча ой ичида Афғонистонда кўплаб туманлар «Толибон» қўлига ўтган.
Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Имом Соҳиб тумани толиблар томонидан эгаллаб олинди. Бу ҳақда «Пажвок» агентлигига таяниб «Азия-Плюс» хабар берди.
Агентлик мухбирининг сўзларига кўра, «Толибон» бир неча соат аввал туманни эгаллаган, ҳозирда Қундуз шаҳрига ҳужум бошлаган.
Мазкур туман Тожикистоннинг Хатлон областидаги Панж тумани билан чегарадош ҳисобланади.
"Шаҳар дарвозаси толиблар қўлида, шаҳарнинг ўзи қуршаб олинган. Шаҳардаги вазият кескинлашмоқда", - дейилади хабарда.
Охирги бир неча ой ичида Афғонистонда кўплаб туманлар «Толибон» қўлига ўтган. Сўнгги бир неча кун ичида ҳукумат қўшинлари 15та туманни тарк этган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025