Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия «Спутник V» вакцинасини миллий даражада рўйхатдан ўтказишдан воз кечди
Аввалроқ Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди «Спутник V» вакцинаси Евроиттифоқда август охирига қадар рўйхатдан ўтишини кўзлаётганини билдирганди.
Германия ҳукумати Россиянинг «Спутник V» вакцинасини Европа иттифоқидан алоҳида равишда рўйхатдан ўтказмайди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили маълум қилди.
«Биз, албатта, миллий давлат сифатида ҳар қандай вакцинани рўйхатдан ўтказишимиз мумкин, бу «Спутник V»га ҳам тегишли, аммо коронавирусга қарши вакциналарни рўйхатдан ўтказишда умумевропа ёндашувида бўлишга қарор қилдик», – деди у.
Аввалроқ Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди «Спутник V» вакцинаси Евроиттифоқда август охирига қадар рўйхатдан ўтишини кўзлаётганини билдирганди.
Апрел бошларида ГФР соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан Германия Россия билан «Спутник V» вакцинасини етказиб бериш бўйича музокара олиб боришини айтганди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025