Ўзбекистон | 11:38 / 23.06.2021
9614
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга олиб келинаётган электромобилларнинг 80 фоизи Хитойдан импорт қилинмоқда
Жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида республикага 205та электромобил олиб келинди. Шундан 166таси Хитойдан импорт қилинган.
2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга хориждан 205та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 179тага кўп.
Статқўм маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистонга 49та электромобиль олиб келинди, бу апрель ойига қараганда 16тага кам.
2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
- Хитой – 166та;
- Туркия – 24та;
- Корея – 5та;
- АҚШ – 5та;
- Германия – 3та;
- Литва – 1та;
- Испания – 1та.
Маълумот учун, республикага 2018 йилда 13та, 2019 йилда 39та, 2020 йилда эса 131та электромобил импорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электромобиллар қуйидаги бир қанча афзалликларга эга:
- электромобиллар двигатели атроф-муҳитга зарарли газларни чиқармаслиги ҳисобига атроф-муҳит ифлосланиши камайишига олиб келади;
- электромобил двигатели электр энергиясидан (муқобил энергиялар ҳисобига) қувват олиши сабабли анъанавий ёнилғи сарфини камайтиради;
- электромобиллар билан тўқнашув содир этилганда тўқнашув сенсори томонидан батареялар ўчирилиши натижасида электромобил автоматик тарзда тўхтайди;
- эҳтиёт қисмлари сони камроқ бўлгани электромобилнинг ишончлилигини оширади ва натижада таъмирлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш харажатлари камаяди;
- батареяларни стандарт электр тармоғидан қувват олиш имкониятининг мавжудлиги харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради;
- автомашина ўт олдирилган ҳамда ҳаракатланаётган вақтда камроқ шовқин чиқади;
- электр двигателнинг электромагнит тормоз режимида бўлиши фавқулодда тормозланиш имкониятини беради.
Мавзуга оид
17:55
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
15:18
«Қарз қопқони»: Хитой тасарруфига ўтган Шри Ланка порти
08:08 / 09.11.2024
Хитой Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари малакасини ошириш марказларини очади
20:57 / 08.11.2024