Фан-техника | 16:27 / 23.06.2021
54360
1 дақиқада ўқилади

SpaceX сентябрда бутун сайёрани сунъий йўлдош интернети билан таъминламоқчи

Starlink орбитал гуруҳи 1800та сунъий йўлдошдан иборат, аммо уларнинг барчаси ҳам ҳозирча ишлайдиган орбитасига чиқмаган. Қолган қурилмалар ҳам ўз жойини эгаллаганидан сўнг улар узлуксиз глобал интернет қамровини таъминлайди.

SpaceX компанияси сентябрда бутун дунёга сунъий йўлдош интернетини тақдим этишни режалаштирди, деб хабар берди Reuters.

Starlink сунъий йўлдош интернети тўлақонли ишлаши учун ер яқинидаги орбитага 12 мингта сунъий йўлдошни жойлаштириш кўзда тутилган. Бу тахминан 10 миллиард долларга тушади.

Хабар қилинишича, Starlink орбитал гуруҳи 1800та сунъий йўлдошдан иборат, аммо уларнинг барчаси ҳам ҳозирча ишлайдиган орбитасига чиқмаган. Қолган қурилмалар ҳам ўз жойини эгаллаганидан сўнг улар узлуксиз глобал интернет қамровини таъминлайди.

Барча сунъий йўлдошлар керакли орбитага чиққанидан кейин компания интернет узатиш учун рухсатнома олиш бўйича музокараларни бошлайди. Бироқ ҳар бир мамлакат учун алоҳида рухсатнома олиш кераклиги боис бу жараён чўзилиши мумкин. Ҳозирда Starlink компаниясининг синов интернети 11 мамлакатда ишламоқда.

Аввалроқ SpaceX раҳбари Илон Маск 2021 йил охиригача Starlink сунъий йўлдош интернети тезлигини 300 Мбит/сонияга етказишини айтганди.

Мавзуга оид