Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Йил якунигача 3,4 млрд доллар ўзлаштирилади» – Энергетика вазирлиги ўтган 5 ойда тизимга қанча маблағ сарфланганини очиқлади
Январ-май ойларида Ўзбекистон энергетика тизимида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари учун қарийб 1 млрд доллардан зиёд маблағ йўналтирилди.
2021 йил январ-май ойларида Энергетика вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан умумий қиймати 33,4 млрд доллар бўлган 62та инвестиция лойиҳаси бўйича 1,1 млрд доллар ўзлаштирилди. Хусусан, 305,3 млн доллар маблағлар тўғридан тўғри инвестициялар ҳиссасига тўғри келади.
«Жорий йил якуни билан 3,4 млрд доллар, шу жумладан, 1,3 млрд доллар тўғридан тўғри инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилмоқда», дея маълум қилди вазирлик Kun.uz’га.
Қайд этилишича, регулятор мутасаддилигида 9та акциядорлик жамияти мавжуд бўлиб, улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар акциядорлик жамиятларининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Яъни мазкур акциядорлик жамиятларининг лойиҳалари учун давлат бюджетидан маблағ сарфланмайди.
Вазирликка кўра, ўтган 5 ойда электр энергетика соҳасида, хусусан, иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича умумий қуввати 4 минг 341 мегаваттга тенг бўлган жами 10 та шартнома имзоланди.
Хусусан, январ ойида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида умумий қуввати 1000 МВт 2та шамол электр станциясини қуриш, Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ва Бухоро вилоятининг Бухоро туманида умумий қуввати 500 мегаваттга тенг бўлган 2 та (270/230) иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича битим имзоланган.
Шунингдек, апрелда Нидерландиянинг «Stone City Energy» компанияси билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида умумий қуввати 1500 - 1600 мегаваттга тенг иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришилган.
Аввалроқ, умумий қиймати 3,6 млрд долларни ташкил этадиган Uzbekistan GTL заводи қачон ишга тушиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:14 / 05.03.2025
Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади
12:33 / 08.02.2025
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди
13:22 / 09.01.2025
Энергетика вазирлигида электр қувватлантириш станциялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди
19:23 / 24.12.2024