Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги ОТМ Покистон ва Россия олийгоҳлари билан ҳамкорлик шартномасини имзолади
Нукус ДПИ делегацияси Россиянинг Сочи давлат университети ва Покистоннинг Панжоб университетларида бўлишди.
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори Байрамбай Отемуратов Сочи давлат университетига ташриф буюриб, университет ректори, профессор Галина Романова билан учрашди.

Учрашувда Сочи давлат университети билан ҳамкорликда экологик, зиёрат, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона фаолияти ва туризм йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш истиқболлари ҳақида музокаралар олиб борилган. НДПИ матбуот хизматига кўра, ОТМ билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланган.

Шунингдек, Нукус ДПИ ва Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси сиёсий масалалар бўйича котибидан иборат делегация Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор шаҳрида жойлашган Панжоб университетида хизмат сафари билан бўлишган.
Панжоб университети вице-канцлери Ниёз Аҳмад Ахтар билан икки ОТМ ўртасида талабалар, докторантлар ва профессор-ўқитувчиларни алмашиш, 6 ойдан 1 йилгача бўлган бепул ҳамда барча харажатлари қопланадиган ўқув сафарларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилган.

Маълумот учун, бугунги кунда Нукус давлат педагогика институти 39 хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин НДПИ ва Россия давлат педагогика университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланганди.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025