Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мудофаа вазирлиги Пентагон ва Британия ҳарбий-денгиз кучларини “ақл билан ҳаракат қилиш”га чақирди
Вазирлик расмий вакили Игор Конашенковнинг сўзларига кўра, Британиянинг “Дефендер” эсминеци "Қора денгизнинг исталган нуқтасида Қора денгиз флотининг кемага қарши мажмуалари учун бор-йўғи ёғли нишон ҳисобланади".
Россия мудофаа вазирлиги Пентагон ва Британия ҳарбий-денгиз кучларини ўз ҳарбий кемаларини Қора денгизга жўнатишда “ақл билан ҳаракат қилиш”га чақирди. Бу ҳақда ТАСС Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игор Конашенковга таяниб хабар берди.
"Ҳарбий кемаларини Қора денгизга жўнатаётган Пентагон ва Британия ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлигини Украинанинг “чивин флоти адмираллари” сўзига кириб, тақдирини синаб кўрмасликка, балки ақл билан ҳаракат қилишга чақирамиз”, - деди Конашенков.
Унинг сўзларига кўра, Британиянинг “Дефендер” эсминеци "Қора денгизнинг исталган нуқтасида Қора денгиз флотининг кемага қарши мажмуалари учун бор-йўғи ёғли нишон ҳисобланади".
Эслатиб ўтамиз, 23 июн куни Россия мудофаа вазирлиги Британия эсминецига огоҳлантирувчи ўқ узганини маълум қилди. Британия эса бу иддаони рад этди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025