Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда устахонада таъмирланаётган «Ласетти»нинг ёнилғи баки портлаб кетди
Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида «Ласетти» машинасининг таъмирланаётган ёнилғи баки портлаб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун соат 13:24ларда Самарқанд вилояти ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига Самарқанд шаҳридаги «Мададкор» МФЙда жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар тушган. Хабарга асосан 2та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 13:27да етиб борган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳодисага «Ласетти» машинасидан ечиб олиниб таъмирланаётган ёнилғи баки портлаши сабаб бўлган. Бак таъмирланаётган вақтда унинг ичидан ёнилғидан ажралиб чиққан буғ ва ҳаво аралашмаси тўпланиши натижасида портлаш содир бўлган.
Оқибатда, икки нафар фуқаро 15 ва 20 фоиз термик куйиш даражаси билан тан жароҳати олган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025