“Диплом билим даражаси эмас, ишлаш учун ҳужжат бўлиб қолди” — наманганлик Кембриж халқаро ўқитувчиси
Наманганлик Достонбек Раҳимжонов Кембриж халқаро ўқитувчиси мақомини олган таълим соҳасидаги ёш кадрлардан. Ҳозирда у ўз ўқув марказини ташкил қилган ва ёшларга билим бермоқда.
Ёш ўқитувчи билан таълим соҳасида учрайдиган муаммо ва камчиликлар ҳақида суҳбатлашдик.
Олий таълим ва ундаги тушунмовчиликлар
Қаҳрамонимизнинг фикрига кўра, олий таълимда кўплаб тушунарсиз ҳолатлар учраб туради. Шулардан бири – кириш имтиҳонларида B2 сертификати талаб этилиши ва тўрт йил ўқиб, олий маълумотга эга бўлган мутахассислардан ҳам B2 даражаси талаб этилиши.
Достонбекнинг айтишича, бакалавр босқичини битирган одамдан С1 даража талаб этилиши керак.
Бундан ташқари, у таълим давомийлиги ҳам сунъий узайтирилган деб ҳисоблайди. “Тўрт йилда оладиган билимни бир йилда эгаллаш ҳам мумкин”, – дейди ёш устоз.
“6-синфдан ўқувчиларни касбга йўналтириш керак”
Достонбек Раҳимжонов 6-синфдан бошлаб ёшларнинг ички ҳиссиёти орқали келажакда қандай касб эгаси бўлишга хоҳиши борлигини аниқловчи тест тизими ишлаб чиқилгани, тизим пилот лойиҳа сифатида ўз ўқув марказида синалаётганини айтиб ўтди.
Достонбекка кўра, ушбу тест тизими асосида боланинг фикрлаши, қобилияти ҳамда қизиқишларига кўра касбга йўналтириш мумкин.
Тест натижаларига кўра касб танлаган ўқувчилар ўз йўналиши бўйича махсус синфларга ажратилиши ҳамда ўзига керакли фанларни кўпроқ ва чуқурроқ ўрганиши яхши натижа бериши мумкин.
Таълимда амалиётнинг узилиб қолгани
Достонбекнинг сўзларига кўра, мактабда ҳам, олий таълимда ҳам амалиётнинг назариядан узилиб қолгани – соҳанинг ривожига салбий таъсир этаётган омиллардан.
Унинг айтишича, телескопни кўрмаган бола астрономиядан яхши ўқиса ҳам, ундан Мирзо Улуғбекдек коинотшунос етишиб чиқишидан умид қилмаслик керак.
Ўз кўзи билан ойдаги кратерларни кўрмаган болада ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиши амри маҳол.
Тоҳиржон Турсунов суҳбатлашди.
Тасвирчи – Бекмирза Рашидов.
Монтажчи – Боймирза Ҳалилов.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
22:25 / 12.11.2024