Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда алимент тўламаган 11 нафар ота ўн беш суткага қамалди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида алимент тўламаган 11 нафар ота ўн беш суткага қамалди. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 24 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан сайёр суд тартибида алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
Жумладан, Яккабоғ тумани Қовчин қишлоғида яшовчи қарздор фуқаро Ж.Қ. суднинг қарори чиққан бўлса-да, 2 нафар фарзанди учун алимент пулларини тўлаб бермаган. Шу сабабли суд томонидан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган. Шунингдек, қарздор О.И. бир нафар фарзанди учун алимент пулларини қасддан тўламай келгани сабаб 15 суткага қамалган.
Қайд этилишича, шу куни, ана шундай ўз фарзандининг моддий таъминотини ўйламаган оталарнинг 11 нафарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 4-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.
Таъкидланишича, МИБ Яккабоғ туман бўлими иш юритувида алимент билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:28 / 26.12.2024
Навоийда 2,5 йилдан бери қидирувда бўлган ота “дача”дан топилди
16:17 / 02.11.2024