Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлади
Саида Мирзиёева Ломоносов номидаги Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлади. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосарининг телеграм-каналида хабар берилди.
«Кеча мен М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида «Минтақавий ижтимоий-иқтисодий стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш методологиясини такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикаси материаллари асосида)» мавзусида номзодлик диссертациямни ҳимоя қилдим. Илмий раҳбарим – Владимир Львович Квинт, унинг номи барча иқтисодчиларга яхши таниш», деб ёзади Саида Мирзиёева.
Қайд этилишича, иш қабул қилинган.
«Бу сўзлар ортида кўп йиллик тинимсиз меҳнат ётибди ва шу боис, бу кун мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлди.

Менга кўпдан кўп табриклар ва тилаклар билдирилди. Улар орасида мен учун энг муҳими — дадамнинг эътирофлари. Мен учун бу жуда қадрли, чунки ишим айнан уларга бағишланган эди.
Илм-фан йўналишида карьера қилишни истаган барчага муваффақият тилайман! Маълум вақтдан сўнг жамиятимизда олий маълумотли аёл, олима аёл, қатъий ҳаётий позицияга эга аёл камёб бўлмай қолади. Сафимиз кенгаяди! Мен бунга ишонаман», дейди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
10:51 / 24.05.2025
S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «ижобий» даражага яхшилади
20:52 / 18.05.2025
Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
20:35 / 16.05.2025
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
17:21 / 14.05.2025