Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ироқ ва Сурия чегарасидаги гуруҳларга қарши амалиёт бошлади
АҚШ ҳаво кучлари Ироқ ва Сурия чегарасидаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланишда гумон қилинадиган қуролли гуруҳларга қарши ҳужум бошлади. Бунга Ироқда жойлашган АҚШ ҳарбий кучларига сўнгги ойларда бир неча бор дрон ҳужумлари уюштирилганлиги сабаб сифатида кўрсатилган.
Бу ҳолатга президент Жо Байден «АҚШ ўз ходимларини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилди», дея изоҳ берган.
Пентагон қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган бўлса-да, кузатув гуруҳининг билдиришича, бешта жангари йўқ қилинган.
Буюк Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси мамлакатда яна бир неча жангари «АҚШ ҳарбий самолётлари ҳужуми натижасида» жароҳат олганлигини маълум қилган.
Бу Жо Байден ўз лавозимига киришганидан бери Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли гуруҳларга қарши ҳаво ҳужумларининг иккинчи босқичидир.
Ироқда жойлашган АҚШ ҳарбий кучларига сўнгги ойларда бир неча бор дрон ҳужумлари уюштирилган. Аммо Эрон бунга алоқадорлигини рад этиб келмоқда. Айни пайтда Ироқдаги халқаро коалиция таркибида 2500 нафар АҚШ ҳарбийлари бор.
Пентагон маълумотларига кўра, зарбалар Суриянинг иккита ва Ироқнинг бир ҳудудидаги қурол-яроғ жиҳозлари ва омборхоналарига қаратилган. Ушбу иншоотлардан Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган бир неча жангари гуруҳлар фойдаланиб келган.
Эроннинг Ироқ ички ишларига таъсири 2003 йилда Саддам Ҳусайн ҳокимиятини ағдариб ташлаш мақсадида АҚШ қўшинларининг мамлакатга бостириб киргандан кейинги даврда тобора ўсиб бормоқда.
Бу зарбалар Эроннинг халқаро кучлар, хусусан, АҚШ билан 2015 йилда имзоланган ядровий келишувни қайта тиклаш тўғрисида музокараларни олиб бораётган бир пайтда амалга оширилаётганлиги эътиборни тортади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025