Жиззах ва Бухорода ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Жиззах ва Бухоро вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Р.М. Шароф Рашидов туманида жойлашган, захирадаги сувли ерни сотаётганда ушланган. У фуқаро Р.га 16 сотих ерни кейинчалик ер участкаси қуриш учун ҳужжат расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига 120 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.ни алдаб, ер сотиш билан боғлиқ жиноятни содир этган О.К. ушланган. У Ш.га «Удирғи» аҳоли пунктида жойлашган 9 сотих захира ер майдонини фирибгарлик йўли билан 4 700 АҚШ долларига сотишни ваъда қилиб, шундан 4 200 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
09:25 / 06.11.2024