Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади
Бугундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бутун давр давомида ҳарорат фони мақбул бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 22-25 даража иссиқ, кундуз кунлари 38-41 даража иссиқ бўлади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43 даража иссиққача кўтарилади.
Бундай ҳарорат қийматлари июн ойи охири - июл ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага юқори бўлади.
“Бироқ, Ўрта Осиё иқлими учун, айниқса сўнгги йилларда бу аномал ҳодиса эмас”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025