Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда мактаб ўқувчиси қўшни қизга уйқу дори бериб тақинчоқларини ўғирлади
Сурхондарё вилояти Денов туманида мактаб ўқувчиси қўшнисининг 4 ёшли қизига уйқу дори бериб, сўнг унинг қулоғидаги сирғани ўғирлаб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 25 май куни соат 09:30ларда Денов туманининг Водий маҳалласида ижарада яшовчи, мактаб ўқувчиси, вояга етмаган М.Азиза, кўчада ўйнаб юрган қўшниси, 4 яшар Л.М.ни яшаш уйига олиб кирган. Унга 4 дона Amitriptlin номли таблеткаларини сувда эритиб ичириб, ухлатиб қўйган. Сўнг унинг қулоғида бўлган 1 жуфт 700 минг сўмлик тилла сирғани ечиб олган.
Денов тумани ИИО ФМБ тергов бўлимининг хабарига кўра, 26 май куни М.Азизага нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
21:44 / 04.04.2025