Ўзбекистон | 17:11 / 29.06.2021
5566
1 дақиқада ўқилади

Андижонда босқичма босқич "Дамас"лардан воз кечилади – янги автобуслар олиб келинмоқда

Андижон шаҳрига 20 дона янги автобус олиб келиниб, йўналишлар бўйича ҳаракатни бошлади. Яна 120 та автобус олиб келиниши натижасида шаҳар тўлиқ йўналишли жамоат транспортига ўтади. Kun.uz мухбири мазкур автобуслардаги шароитлар билан танишиб, йўловчилар фикри билан қизиқди.

Фото: KUN.UZ

“Алпомиш мероси” МЧЖ томонидан 10 та “Asiastar” ва 10 та “Isuzu” русумли автобуслар олиб келинди. Корхона томонидан навбатдаги босқичда яна 120 та автобуслар олиб келиш режалаштирилган.

Корхона томонидан олиб келинган янги автобуслар Андижон шаҳрининг 1 – сонли “Вилоят ИИБ ЙҲХБ – Марказий шаҳар шифохонаси” йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.

Шунингдек, Андижон шаҳридаги 22-сонли йўналишли такси “Пистамозор – Марказий шаҳар шифохонаси” йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Автобусларнинг йўл кира нархлари 1 000 сўмни ташкил этмоқда. Бекатларга келиш вақти 8-10 дақиқани ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, автобуслар замонавий кўринишга эга бўлиб, совуткичлар, камералар ва бошқа қулайликларга эга. 

Абдували Қурбонов, Kun.uz мухбири
Тасвирчи ва монтажчи – Жаҳонгир Маҳмудов.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид