Бухоролик қидирувдаги фуқаро Киевдан топилди
Жондор туманида яшовчи 33 ёшли Ж.Ш. жиноят содир қилиб, суд органларидан яшириниб юрганди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу фуқаро Украина давлатида эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган ушбу фуқарога суд томонидан 2021 йилнинг 9 март куни қидирув эълон қилинганди. Таъкидланишича, Жондор туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Ж.Ш.нинг Киев шаҳридаги яшириниб келган манзили аниқланган ҳамда унинг Ўзбекистонга келиши таъминланган. Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинган «қочоқ» вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Олдинроқ Бухоро шаҳрида ўғирлик жиноятини содир этиб, жазодан қочиб юрган шахс Қозоғистонда ушланганди.
Мавзуга оид
16:34 / 21.07.2024
Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёлга жазо қўлланди
13:32 / 04.06.2024
Жондор туманида Nexia ЙТҲга учраб, 3 киши ҳалок бўлди
10:30 / 05.05.2024
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
17:59 / 03.04.2024