Жамият | 11:55 / 29.06.2021
5875
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz мухбири «Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар» танловида ғолиб бўлди

Kun.uz мухбири Муҳаббат Мамирова жорий йилнинг 28 июнь куни Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар» танловида ғолиб бўлди.

Танлов хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини илгари суриш, бу соҳада мавжуд муаммоларга қарши курашда журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик фаолларининг таъсиридан унумли фойдаланиш мақсадида ташкил этилди.

«Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар» танловининг ғолиблари қуйидаги номинацияларда тақдирланди:

«Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши журналистик материал учун» номинациясида:

1-ўрин — Муҳаббат Мамирова;

2-ўрин — Зарнигор Абдувоҳидова;

3-ўрин — Норгул Абдураимова.

«Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши блогпост учун»:

1-ўрин — Наргис Қосимова;

2-ўрин — Нурбек Алимов;

3-ўрин — Барно Султонова.

«Адлия эътирофи» номинациясида тадбиркор, ўз фуқаролик позициясига эга жамият фаоли Зафар Ҳошимов ғолиб деб топилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мавзуга оид