Ўзбекистон | 07:49 / 29.06.2021
5503
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 167та чиқинди полигони ёпилади 

Ўзбекистонда майдони 1 109 гектарга тенг 167та чиқинди полигони ёпилади ва рекультивация қилинади, 773 гектарли 59та янги полигон ташкил этилади. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси доирасида 96та чиқиндиларни қайта юклаш кўчма станциялари ташкил этиш ва қайта юклаш станцияларини 230та махсус техника ва 520та контейнер билан таъминлаш кўзда тутилган.

“Полигонларни оптималлаштириш ва янги полигонлар қуриш учун 928 млн АҚШ доллари ва қайта юклаш станцияларини қуриш учун 144 млн доллар, махсус техника ва контейнер харид қилиш учун 406 млн доллар миқдорида маблағлар талаб этилади”, дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, полигонларни оптималлаштириш ва янги полигонлар қуриш ишларини халқаро молия институтларининг кредит маблағлари эвазига амалга ошириш ҳамда кредит маблағларини “Экологик йиғим” ҳисобидан қоплаб бориш кўзланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид