Ўзбекистон | 08:32 / 29.06.2021
2119
2 дақиқада ўқилади

Қидирувдаги ота топилди, унга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

МИБ Наманган вилоят бошқармаси томонидан фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётган қарздор ота топилди. 

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг 2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ҳ.С.дан ундирувчи С.Ҳ. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. 

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган ва ота фарзанди учун моддий таъминот бериб келаётган эди. 

Кейинги вақтда алимент тўламагани сабабли қарздорлик ошиб кетди. Қарздор ота беркиниш пайида бўлади. Шу сабабли унга нисбатан 2021 йил 18 февраль куни қидирув эълон қилинганди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида қарздор топилди ва давлат ижрочисига топширилди. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича судга юборилди. 

Ўтказилган суд давомида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг тегишли моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Мавзуга оид