Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Андижон музқаймоғи”нинг сири нимада?
Ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокамага сабаб бўлган “Андижон музқаймоғи” нафақат Андижонда, балки республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалашди. Тошкент шаҳрида эса мазкур музқаймоққа рейдлар ўтказилиб, санитария талабларига жавоб бермаслиги таъкидланди. Kun.uz мухбири “Андижон музқаймоғи” тайёрланадиган корхонада бўлиб, саволларга ойдинлик киритди.

Хабарингиз бор, мазкур музқаймоқ Андижон шаҳридаги “Surpriz ice crem” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳикматулло Мадраҳимов номига патентланган.
Корхонада кунига 40 турдаги бир неча тонна музқаймоқлар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларнинг барчасига амалдаги тартиблар асосида тегишли сертификатлар олинган. Маҳсулотлар улгуржи сотиб олувчиларга, савдо дўконларига тарқатилади. Бундан ташқари, махсус аравачалар тайёрлаган бўлиб, аравачаларни ишчиларга, ҳамкорларига бериш орқали ҳам “Андижон музқаймоғи” сотуви ташкил этилган.

Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда рейдлар орқали сифатсиз деб топилган музқаймоқларни ишлаб чиқармаган. Таъкидланганидек, у бошқа корхоналар томонидан тайёрланган бўлиши мумкин.
— Андижон музқаймоғининг оммалашишига сабаб, унинг таъмида болаликни эслатувчи маҳсулотлар борлигида. Оталаримиз айтиб берган ва ўзимиз ҳам ёшлигимизда маҳалламизда велосипедларда сотиб олиб келинадиган музқаймоқнинг таъмини топишга ҳаракат қилганмиз, – дейди Ҳикматулло Мадраҳимов.

Тошкент шаҳрида ўтказилган рейдлар натижасида музқаймоқ сотилишига бироз таъсир қилган. Бироқ ҳозирда маҳсулот доимгидек харидоргир.

“Андижон музқаймоқлари”ни еганингизда ҳақиқатда олис ёшлик кўчаларига саёҳат қиласиз. Буни музқаймоқ тановул қилган юртдошларимиз ҳам таъкидлади.

Абдували Қурбонов,
Kun.uz мухбири.
Тасвирчи: Жаҳонгир Маҳмудов
Монтажчи: Боймирза Ҳалилов
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025