Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксана Чусовитина спорт фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда
Жаҳон спорт гимнастикаси афсонасига айланган ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина Токиода ўтадиган Олимпиададан кейин спорт фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда.
Айни вақтда Чусовитина германиялик мураббий Дитер Кох қўл остида Олимпиадага тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди ЎзА.
Чусовитина 1991 йилдан бери жаҳон чемпионатлари, қитъа биринчиликларида, Олимпиада ва Осиё ўйинларида иштирок этиб келади.
Моҳир спортчимиз 7та Олимпиада иштирокчиси ҳисобланади ва бу натижа билан Гиннесс рекордлар китобига киритилган.
Аввалроқ Чусовитина Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтган жаҳон кубоги босқичида навбатдаги ғалабасини қўлга киритганди. Спортчимиз таяниб сакраш йўналишида биринчи ўринни қўлга киритган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
17:57 / 08.03.2025
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024