Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон фуқаролари ўтирган «Газел» ағдарилиб кетди. 13 киши жароҳат олган
Россияда Ўзбекистон фуқаролари ўтирган «Газел» ағдарилиб кетди. 13 киши жароҳат олган
Бугун, 30 июн куни тахминан соат 07:15ларда «Москва-Волгоград» федерал автомобил йўлининг 923-километрида магистралида «Газел» транспорт воситаси ағдарилиб кетди.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Волгоград области бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси зовурга тушиб кетган.
Салонда 14 нафар йўловчи бўлган - барчаси Ўзбекистон фуқаролари. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 13 киши турли даражада тан жароҳати олгани айтилади.

Йўл-патрул хизмати экипажлари воқеа жойига етиб келган, шунингдек, Волгоград области йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва вилоят Миграция бошқармаси раҳбарияти воқеа содир бўлган жойга жўнаб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан текширув ўтказилади, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланиши билдирилган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025