Жамият | 19:20 / 30.06.2021
937
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 29 ёшли аёлни шаҳвоний мақсадларда Таиландга юбормоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 29 ёшли аёлни шаҳвоний мақсадларда Таиландга юбормоқчи бўлганлар ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 25 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва Тойлоқ тумани ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан одам савдосига қарши кураш доирасида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда 35 ёшли аёл 29 ёшли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун Таиланд давлатига юбормоқчи бўлиб, ундан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида ушланган. Ундан пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид