Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон президенти Афғонистонни терроризмга қарши курашда қўллаб-қувватлашини билдирди
Эмомали Раҳмон Афғонистон парламенти қуйи палатаси раҳбари билан учрашув ўтказди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Афғонистонни терроризмга қарши курашда қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Раҳмон Афғонистон парламенти қуйи палатаси раҳбари билан учрашув ўтказди.
“Томонлар террорчилар ва ноқонуний гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланадиган уюшган жиноий гуруҳларга қарши курашда самарали чоралар қабул қилишга келишиб олди”, дейилади хабарда.
22 июнда Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасини қўриқлаётган афғон чегарачилари толиблар ҳужумига учраган. Тўқнашувлар давомида 134 нафар афғон ҳарбийси Тожикистондан бошпана сўрашга мажбур бўлган. 27 июнда эса яна 17 нафар афғон ҳарбийси толиблар билан тўқнашувлар вақтида чекиниб, Тожикистон томонга ўтган.
Шунингдек, 23 июнда 53 нафар афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтганди. Бундан ташқари, 26 июн куни чегаранинг ушбу қисмида қўшни мамлакат кучишлатар тизимлари 3 нафар вакилининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиш ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистон ТИВнинг 28 июн оқшомидаги баёнотига кўра, 27 июн куни 44 кишидан иборат Афғонистон чегара қўшинлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Шўртепа тумани ҳудудида Ўзбекистоннинг давлат чегарасини бузган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025