Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти Ўзбекистонга келади
Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзой Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари анжуманида иштирок этиш учун Тошкентга келади.
Бу ҳақда «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги учрашувида Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвайс Наб маълум қилди, деб хабар берди Sputnik.
Дипломатнинг таъкидлашича, Тошкентдаги анжуманда Афғонистоннинг ривожланиши контекстида муаммоларни муҳокама қилиш учун олимлар йиғилади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуф Қобулжоновнинг таъкидлашича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтадиган анжуманга бутун дунё эътибори қаратилади. Қобулжонов ушбу ташаббусни «глобал муаммоларнинг янги ечимларини топишдаги муҳим қадам» сифатида таърифлаган.
«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» деб номланган анжуман 15–16 июлда ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:05 / 15.08.2022
Афғонистон собиқ президенти мамлакатни тарк этишининг асосий сабабини айтди
09:01 / 01.01.2022
«Менга икки дақиқа вақт беришди». Ашраф Ғани Кобулдан қандай қочгани ҳақида илк марта сўзлаб берди
22:16 / 06.10.2021
ОАВ: Ашраф Ғани БААга Ўзбекистон орқали қочган
19:20 / 06.10.2021