Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эркин» ЙПХ постида машинасидан гиёҳванд модда топилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Автомобилида гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 20 июнь куни соат 22.00ларда Тошкент шаҳрида жойлашган «Эркин» ЙПХ постида махсус «Қорадори-2021» тадбири давомида шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтга кирмоқчи бўлган Lacetti машинасини тўхтатишган.
Машинани кўздан кечириш жараёнида унинг салонидан 28та гугурт қутисига жойланган қуритилган ўсимликсимон ўзига хос ҳидли модда топилиб, холислар гувоҳлигида олиб қўйилган. Lacetti машинаси ҳайдовчиси – 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Обид С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга етказилган.
Қайд этилишича, мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:23 / 10.04.2025
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди
15:42 / 09.04.2025
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди
12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди
16:14 / 16.02.2025