Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев давлат ишларини тарк эта олмаётгани сабабини тушунтирди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев киши барча ишлардан узоқлашишни истайдиган ёшда эканини, бироқ буни қила олмаслигини айтди. У бу ҳақда «Портретга чизгилар» деб номланган ҳужжатли фильм давомида маълум қилди.
«Ростини айтганда, менинг ёшимда барча ишлардан узоқлашишни истайсан. Бироқ буни қила олмайман, чунки менга мактублар ёзишади, мен билан учрашишни исташади ва шу сабабли ишлашга тўғри келади. Мактублар сони талайгина, халқаро ва ўзимизники, бироқ бу яхши бўлса керак. Мия ишлаши учун нима биландир шуғулланиш лозим. Биз миянинг бир яримшари билан яшаймиз ва ишлаймиз. Агар чап қўлинг билан ёзишни бошласанг, бошқа яримшар ҳам ишлай бошлайди», деб айтган Назарбоев.
Қозоғистонга деярли 30 йил раҳбарлик қилган Нурсултон Назарбоев 2019 йил 20 мартда президентлик ваколатларини топширган. Бироқ у ўзида Хавфсизлик кенгаши раҳбари ва «Нур Отан» партияси етакчиси лавозимларини сақлаб қолган. 2021 йил апрелда Назарбоев Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси лавозимини тарк этмоқчилигини ва ўз ваколатларини амалдаги президентга топширмоқчилигини маълум қилган. Бироқ у ушбу ассамблеянинг фахрий раиси сифатида қолган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025