Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқитсиз ва зиёнсиз бизнес — фарғоналик тадбиркорлар супургини экспорт ҳам қилишмоқда
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани ўзининг супургилари билан машҳур. Бу ерда тайёрланаётган энг рўзғорбоб буюм — супурги ҳаттоки қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинар экан.
«Ғаниобод» МФЙ, Ислом маҳалласида истиқомат қилиб келаётган тадбиркор Ўктамжон Қаҳҳоров узоқ йиллардан супурги етиштириш билан шуғулланиб келади. Унинг ҳикоя қилишича, супурги жўхориси асосан, буғдойдан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида ўстирилади. Шу кунларда оилавий тадбиркорнинг қўли-қўлига тегмайди — иш қизғин.

«Туманимизнинг аксарият қишлоғи аҳли супурги парвариши билан машғул. Бу касб билан 20 йилдан буён шуғулланиб келяпмиз. Супурги экилгач, 2-3 ойда пишиб етилади. Даладан йиғиштириб олиб келингнидан сўнг шу ерда супурги тозаланиб, сидирилиб боғланади. Кейин эса уни Россия ва Қозоғистонга экспорт қиламиз» — дейди Ўктамжон Қаҳҳоров.


Ҳар йили 50 гектар майдонга супурги жўхорисини экиб келаётган оила бир йилда 300 минг – 400 минг дона супурги четга экспорт қилмоқда.
«Ўртача ҳисобда йиллик даромадимиз 50-60 миллион сўмни ташкил қилади. Тайёр ҳолатга келган супургилар ҳозирги кунда ҳолатига қараб 5 минг сўмдан 10 минг сўмгача сотилмоқда», — дейди тадбиркор.


Супурги тайёрлаш жараёнини кузатдик. Айни пайтда 15–20 нафар ишчилар супурги боғлаш билан машғул экан.
«Куз ва қиш фаслида 60–70 нафаргача ишчи ишлайди. Доимий ходимларимиз ҳозирда Россия ва Қозоғистонда ишлашяпти.Улар кеч кузда қайтиб келишиб, яна ўз иш жойларида — оилавий корхонамизда супурги боғлашади», — дейди Ў.Қаҳҳоров.


Бу касб билан ота-боболари ҳам шуғулланишганини айтган тадбиркор, оилавий тадбиркорликнинг бу тури авлодларга ҳам мерос қолишини таъкидлаб ўтди.
«Супурги бизнеси жуда даромадли. Супургини бозорда сотсак, поясини қорамолга берамиз, донини қўйга берамиз. Қалин пояларини эса тандирда ёқиб, нон пиширамиз. Супургидан асло зиён қилмайсиз», — дейди тадбиркор Ўктамжон Қаҳҳоров.
Сарвар Зияев тайёрлади.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025