Жамият | 10:52 / 02.07.2021
970
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги хонадондан 1 750 доллар ўғирлаган аёл ушланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида хонадонлардан биридан 1 750 АҚШ долларини ўғирлаб кетган аёл ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 27 июнь куни Мингтут маҳалласи ҳудудида яшовчи Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, 18-25 июнь оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний кириб, 1 750 долларни ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М. исмли аёл содир этгани аниқланиб, у процессуал тартибда ушланган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид