Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт фазога биринчи сунъий йўлдошини чиқарди
Кувайт фазога биринчи сунъий йўлдошини чиқарди. «Қамар Ал Кувайт» (QMR-KWT), яъни «Кувайт Ойи» деб номланган қурилма орбитага АҚШнинг Falcon 9 ракетаси ёрдамида чиқарилди.
Ракета 85та сунъий йўлдош билан бирга Канаверал бурнидаги космодромдан учирилди.
Маълумотларга кўра, Кувайтнинг илк сунъий йўлдоши 10 куб сантиметр ҳажмдаги ва 1 килограмм оғирликдаги нанойўлдош бўлиб, у Қуёш орбитасига, синхрон орбитага чиқарилди. Сунъий йўлдош Кувайтда коинот таълими ва технологияларини илгари суриш билан шуғулланувчи Orbital Space хусусий компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
«Мақсадимиз фазони барча учун очиқ қилиш ва биз ушбу лойиҳани ҳамкорларимиз билан амалга ошира олганимиздан хурсандмиз», деб айтган компания бош директори Бассам ал-Файлий.
Мутахассислар маълумотларига кўра, QMR-KWT талабалар учун таълим платформаси ҳисобланади. Лойиҳа талабаларга сунъий йўлдош технологияларини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшиш имконини беришга ҳамда бўлғуси мутахассисларга кейинги авлоддаги алоқа сунъий йўлдошларидан фойдаланишни ўргатишга қаратилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
13:10 / 13.05.2025
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди
11:00 / 12.05.2025