Ўзбекистон | 14:11 / 02.07.2021
1723
1 дақиқада ўқилади

Навоийда ташкилот раҳбарлари карантин талабларига риоя қилиш бўйича огоҳлантирилмоқда

Навоий вилояти прокуратураси, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармалари ходимлари томонидан Навоий шаҳридаги корхона ва ташкилотлар, умумий овқатланиш масканлари, савдо нуқталарида карантин қоидаларига амал қилиниш ҳолатларини ўрганиш бошланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.  

Таъкидланишича, 2021 йил 30 июнь куни ўтказилган бир кунлик ўрганишнинг ўзида 150 та объектдан 47 тасида карантин талабларига амал қилинмаётганлиги аниқланган.

Жумладан, ушбу объектларда бинога кириш-чиқиш жойларида дезинфекциялаш ва зарарсизлантириш тўсиқлари ташкил қилмаслик, антисептик воситалар билан таъминланмаслик, иш жараёнида оралиқ масофани сақламаслик ҳамда ходимлар тиббий ниқобсиз фаолият юритиши кузатилган. 

Ўрганишлар жараёнида ташкилот ва муассаса раҳбарлари карантин талабларини тўлиқ таъминлаш юзасидан огоҳлантирилмоқда.

Мавзуга оид